Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Собиқ боксчи ва десантчи» — Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди?

«Собиқ боксчи ва десантчи» — Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди?

Санкт-Петербургдаги ёнғинда ўзбекистонлик муҳожир қаҳрамонга айланди. Подолская кўчасидаги тарихий уй 25 апрель куни эрта тонгда ёниб кетди. Ёнғинга биринчи бўлиб кўча супурувчиси бўлиб ишлаган Олим етиб келди.

«Мен ишга келгандим, ҳали эрталаб олти эди», — деб эслайди у. — «Деразадан олов чиқаётганини кўрдим ва дарҳол ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилдим. Улар етиб келганда олов шу қадар қизиганки, одамлар деразадан ташқарига чиқа бошлашди. Улар тепада туришарди. Мен аёлларни қичқираётганини ва сакрашни хоҳлаётганини кўрдим. Мен уларга жавоб бердим: Сакраманглар, улар сизни ҳозир қутқарадилар».

Аммо қўрқувдан саросимага тушган аёллар учинчи қаватдан сакрашга шайлашаётганди. Шу лаҳзада Олим акробат каби дренаж трубасига кўтарила бошлади. Бир нечта сонияда моҳир ҳаракатлар билан у ёнғин жабрланувчилари ёнига етиб борди. Олим аёллардан бирига трубани ушлашга ёрдам берди, чунки оловдан чиққан тутун ва иссиқлик туфайли деразада қолишнинг иложи йўқ эди. Ва кейин ўт ўчирувчилар келиб, нарвонни ўрнатдилар. Фаррош аёлларни пастга туширишга ёрдам берди. Агар бу саҳна ўткинчилар томонидан суратга олинмаганида, унинг жасорати номаълум қолар эди. Ижтимоий тармоқларда жасур муҳожирнинг видеоси пайдо бўлди.

 «У ҳақиқий қаҳрамон», деб ёзади видеога изоҳ берувчилар.

Олим 48 ёшда. У 7 йилдан бери Санкт-Петербургда яшайди. Ўзбекистондан келган. Уй-жой коммунал хўжалигида ишлайди.

«У бизнинг қаҳрамонимиз», дейди хўжалик бошлиғи.

Олимнинг айтишича, унинг чаққон ҳаракатлари бежизга эмас.

«Ўзбекистонда бокс билан шуғулланганман ва десантчилар сафида хизмат қилганман», — дейди у ва қўшимча қилади: «Агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Мен ерда туролмадим ва уларга қарай олмадим, улар жуда қичқиришди! Биз ҳаммамиз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг