Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонликлар Россияга киришда кўплаб рад жавобини олмоқда — ТИВ

Тожикистонликлар Россияга киришда кўплаб рад жавобини олмоқда — ТИВ

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларининг Россияга киришини рад этиш бўйича оммавий ҳолатлар ҳақида маълумот берди. 

Бу ҳақда Душанбеда Россия элчиси Семён Григорев билан учрашув чоғида айтилди, дея хабар беради Тожикистон ТИВ ахборот ва матбуот департаменти.

Тожикистон ТИВ сўнгги ҳафталарда мамлакат фуқароларининг Россия Федерацияси давлат чегарасини кесиб ўтишда қийинчиликларини алоҳида таъкидлаб ўтган. 

Таъкидланишича, учрашув Россия ва Тожикистон ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган.

Аввалроқ 21 ёшли тожикистонлик Москвадаги теракт сабаб ушлангани хабар қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг