Пашинян Россияни «сўзини бажармасликда» айблади
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг айтишича, унинг мамлакати Россияга қурол-яроғ учун пул тўлаган, лекин ҳеч қачон қурол олмаган.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россиянинг ўзи ҳам ҳозир қуролга муҳтож ва Арманистон бу борада ишлашга тайёр.
Пашинян муҳокамалар аниқ натижалар беришига умид билдирди. Унинг айтишича, мамлакат етказиб берилмаган қурол учун миллионлаб доллар тўлаган.
Шунингдек, Пашинян Арманистоннинг Россия олдидаги қарзини бир қисмини етказиб берилмаган қурол-яроғ ҳисобидан тўлаш таклифини ҳам берган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрда Озарбайжон Қорабоғни ҳарбий йўл билан қайтариб олгач, Арманистон ва Россия муносабатлари кескин совуқлашди. Жумладан, яқинда бўлиб ўтган КХШТ саммитига Арманистон вакиллари бормади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter