Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пашинян истеъфога чиқишга тайёрлигини эълон қилди

Пашинян истеъфога чиқишга тайёрлигини эълон қилди

Aрманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқишга тайёрлигини айтди.

Пашинянга кўра, истеъфо агар мамлакат ва одамларга ёрдам бўлса, у кетишга тайёр.

Лекин сиёсатчи бу жараён тескари оқибатларга олиб келишига ишончи комил.

«Агар менинг истефога чиқишим барча муаммоларни ҳал қилишини билсам, буни бир сонияда бажараман, чунки мен сиздан фарқли ўлароқ, стулга ёпишиб олганим йўқ... Лекин менинг таҳлилларим шуни кўрсатадики, бу аниқ тескари натижага етаклайди. Истеъфо амалга ошмаётганининг сабаби шу», — деди бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий операцияси натижасида тан олинмаган республика мағлуб бўлди ва юз мингдан ошиқ этник арман Арманистонга йўл олди. Кўплаб мухолифатчилар Пашиняннинг кетишини талаб қилиб Ереванда намойиш ўтказди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг