Москвадаги парадга бормайдиган давлат раҳбарлари сони кўпаймоқда
Куни кеча Москвада 24 июнга белгиланган Ғалаба парадида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қатнашмаслиги маълум қилинганди. Сабаби — коронавирус пандемияси ва карантин.
Шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевда коронавирус қайд этилиб, унинг Москвага бориши бекор бўлганди.
Бугун Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг ҳам парадга бормаслигини маълум қилинди. Унинг бундай қарорга келишига мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу парадда Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши тасдиғи борлигини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter