Арманистонда Пашинян фаолиятидан норозилик кескин кучайди
Арманистон фуқароларининг 50 фоиздан ортиғи ҳукмрон бош вазир Никол Пашинянга ишонмайди. Бу ҳақда Gallup International Association MPG ваколатхонаси томонидан ўтказилган сўров маълумотлари далолат бермоқда, дея хабар беради Armenia Today.
Сўров 1 ноябрдан 4 ноябргача телефон орқали ўтказилди ва 1,1 минг киши иштирок этди.
Унинг натижаларини MPGнинг Арманистондаги раҳбари Арам Навасардян тақдим этди.
Қайд этилишича, респондентларнинг 20,4 фоизи Пашинянга тўлиқ ишонч билдирган, 13,2 фоизи эса бошқа сиёсатчилардан кўра унга ишонишни афзал кўрган. Шундай қилиб, респондентларнинг 50 фоиздан ортиғи сиёсатчига деярли ёки умуман ишонмайди. Умуман олганда, сўровномада иштирок этганларнинг 67 фоизи ижобий жавоб қайтармаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 октябр куни Озарбайжон Қорабоғда аксилтеррор операцияси эълон қилди ва ҳудудни ўз тасарруфига олди. Натижада Арманистонда норозиликлар кучайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter