Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Пандемияга мослашган» осмонўпар бино қурилиши бошланди

«Пандемияга мослашган» осмонўпар бино қурилиши бошланди

Фото: «OPISAS»

Майами шаҳри (АҚШ) мэри Фрэнсис Суарес «Legacy Tower» осмонўпар биноси қурилиши бошланганини эълон қилди. Дунёдаги илк «барчаси биттада» мажмуаси пандемия шароитида ҳам фаолият олиб бориш учун керакли ҳамма жиҳозлар билан таъминланади, деди Суарес.

Баландлиги 182 метрли 55 қаватли бинода 310 та хусусий апартамент, 219 та меҳмонхона хонаси жойлашади, 10 та қавати тиббиёт муассасаларига ажратилади. Лойиҳа учун 500 миллион доллар ажратилган, деб ёзмоқда «GlobeNewswire».

«Legacy Tower»нинг ўзига хослиги унда COVID-19 пандемияси шароитида ҳам яшаш тарзи инобатга олинганидир», — деди «Royal Palm Companies» бош директори Даниэл Кодси.

«Miami Worldcenter»нинг бир қисми саналган ушбу осмонўпар бино АҚШ кўчмас мулк соҳасида катталиги бўйича иккинчи лойиҳа ҳисобланади. Уни қуришда «Adventist Health», «Blue Zones», «Accor Hotels» ва «Royal Palm Companies» компаниялари қатнашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг