«Ўзбекистон атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини тезлаштириши керак» – Михаил Мишустин
Самарқандга хизмат сафари билан келган Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини тезлаштириши керак эканлигини айтиб ўтди.
«Биз атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳим деб биламиз. Йирик лойиҳа Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини биргаликда қуришдан иборат. Эришилган келишувларни амалга оширишни тезлаштириш зарур», дейди Михаил Мишустин.
Россия Бош вазирининг айтишича, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия биринчи ўринга чиққан.
2022 йилнинг 10 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми яна 30,5 фоизга ўсди ва 7 миллиард долларга яқинлашган. Россиянинг энергетика соҳасига киритган сармояларининг умумий ҳажми 12 млрдни ташкил этади.
Шунингдек, охирги 5 йил ичида Россия капитали иштирокида 2,5 мингдан ортиқ корхона ташкил этилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг товар айланмаси қарийб 40 фоизга ўсган ва 1,5 миллиард долларга яқинлашган.
«Россия кунгабоқар ёғи, қандолат маҳсулотлари ва буғдой экспортини кўпайтиришга тайёр. Бошқа лойиҳалар бўйича ҳам таклифлар бор», – дейди Россия бош вазири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter