Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз эрини ўлдирган Греция элчисининг хотини 31 йилга қамалди

Ўз эрини ўлдирган Греция элчисининг хотини 31 йилга қамалди

Грециянинг Бразилиядаги элчиси Кириакос Амиридиснинг рафиқаси Франсуаза де Соуза Оливейра 2016 йилда ўз турмуш ўртоғини ўлдиргани учун 31 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

Қайд этилишича, аёл 31 йилга, унинг жазмани, полиция ходими Сержио Морейра 22 йилга озодликдан маҳрум этилган. Собиқ полициячининг қариндоши Эдуард Морейра қотилликда оқланган, лекин жасадни сир сақлагани учун унга бир йил қамоқ жазоси берилган.

Грециянинг Бразилиядаги элчиси Кириакос Амиридис 2016 йил 26 декабрда Рио-де -Жанейрода хотини билан Рождество таътилида саёҳатга бориб йўқолиб қолган эди.

Дипломатнинг хотини икки кундан сўнг турмуш ўртоғи йўқолгани ҳақида полицияга мурожаат қилган.

Бироқ, тергов Оливейра 59 ёшли эрини ўлимини уюштирганлигини аниқлаган.

Дипломатнинг жасади, у йўқолиб қолган Янги Игуау ҳудудида ёниб кетган машинада топилган. Машина айнан унинг ижарага олган автомобили эканлиги тасдиқланган.

Амиридис 2001 йилдан 2004 йилгача Грециянинг Риодаги бош консули бўлиб ишлаган, 2012 йилдан Ливияга юборилган. 2016 йил бошида эса Бразилиядаги дипломатик миссия раҳбари этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг