Севгилиси судьянинг «Порше» машинасини ўғирлаб кетди
Москва Арбитраж суди судьяси Любовь Дранко полицияга ўғрилик юзасидан арз қилди. Айтишича, севгилиси икки йил аввал унга қарашли «Porsche Cayenne» автомобилини ўғирлаб кетган.
Baza телеграм-канали ёзадики, икки йил муқаддам судья аёл Умар Теуважуков билан танишиб қолади. Ўртадаги муносабатлар қуюқлашиб, расмий қайд қилдириб ҳам қўйишади, фақат бирга яшаш ва бошқа мажбуриятларсиз...
Худди шу даврда Дранко қимматбаҳо «иномарка»ни сотиб олади, нархи тахминан 7 миллион рубль атрофида. Харид қисман кредитга расмийлаштирилган.
Судья аёл ошиғига истаган пайтида машинадан фойдаланишига изн беради. Охири шу билан тугадики, 2018 йили машинага ўтирган Умар барча ҳужжатларни олиб гум бўлади. Тахминларга кўра, машинани сотиб юбориб, ўзи Нальчикда қолган.
Икки йил кутиб тоқати тоқ бўлган судья 14 октябрь куни полицияга мурожаат қилган. Энди иш билан тезкор гуруҳ шуғулланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter