ОПЕК нефт қазишни камайтириб, талабни оширади
Нефт қазиб олувчи давлатлар ташкилоти — ОПЕК шу йилнинг январидан нефт қазиб олишни суткасига 49 минг баррелга қисқартириб жами 28,88 млн баррелга туширди. Бу ҳақда ташкилотнинг ойлик ҳисоботида маълум қилинди.
ОПЕК мамлакатларида жаҳон нефт захираларининг 2/3 қисми жойлашган.
ОПЕК+ алянси (Россия, Қозоғистон) нефт қазишни 37 минг баррелгача қисқартириб жами 24,49 миллион баррелга туширди.
Энг кўп қисқартириш Саудия Арабистонида — суткасига 156 минг баррелгача. Январ якуни бўйича саудияликлар Хитойга нефт экспорт қилишда етакчиликни қўлга олишди. Россия — иккинчи ўринда.
ОПЕК аъзоси бўлмаган мамлакатлар 2023 йилда нефт қазишни 110 минг баррелгача қисқартириб суткасига 67,01 миллион баррел қазиб олишни режалаштиришган. ОПЕК маълумотига кўра, 2023 йилда Россия нефт қазиб олишни камайтириб (900 минг баррел), суткасига 10,13 млн баррел, АҚШ эса ошириб (1,1 млн баррел), суткасига 20,14 млн баррел қазиб олишни режалаштирган.
2023 йилда жаҳонда нефтга бўлган талаб ошиб (250 минг баррел), суткасига 29,42 млн баррелга етади, дейилади ОПЕК прогнозида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter