Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия иқтисодиёти рецессияга тушиб қолди

Туркия иқтисодиёти рецессияга тушиб қолди

Фото: «Regnum»

Туркия статистика институти маълумотига кўра, мамлакат иқтисодиётида 2018 йилнинг тўртинчи чорагида йиллик кесимда 3 фоизга қисқариш рўй берди. Бу ҳақда «Regnum» хабар бермоқда.

Агарда 2018 йилнинг учинчи чорагида ҳам мамлакатда ЯИМ 1,6 фоизга пасайгани инобатга олинса — Туркия расман рецессия ҳудудига қадам қўйди (иқтисодиёт кўлами кетма-кет икки чорак мобайнида қисқарса шундай бўлади). Бунинг нималиги эса туркларга 2009 йилги тажрибадан маълум.

Ўтган йил сентябрида Туркия Марказий банки асосий ставкани йиллик 17,75 фоиздан 24 фоизгача оширганди. Бунинг ортидан турк лираси курси АҚШ долларига нисбатан ўсди. Ўз навбатида, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия иқтисодиётига инқироз бегона эканлигини, инқироз ҳақидаги даъволар ҳийла эканини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг