Испанияда даҳшатли жазирама қурбонлари сони кескин ошди
Охирги олти кун ичида Испаниянинг катта қисмида қайд этилган жазирама сабаб 350 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда PTVE телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, ўлимнинг энг юқори чўққиси жума кунига тўғри келган – 123 киши.
Шу билан бирга, Испания метеорология хизмати мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво 45 ℃гача исиши мумкинлигини айтди.
Бунгача Испанияда жазирама иссиқ туфайли деярли 240 киши ҳалок бўлган эди. 10 июлдан 14 июлгача бўлган даврда ҳаво ҳароратининг жуда юқори бўлиши оқибатида 237 киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ, жазирама сабаб икки кун ичида 40 дан ортиқ одам вафот этгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter