Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмаотада терактга тайёрланаётган шахслар қўлга олинди

Олмаотада терактга тайёрланаётган шахслар қўлга олинди

Фото: Қозоғистон МХҚ матбуот хизмати

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 2019 йилнинг 10 январь куни ўтказган махсус операция чоғи Қозоғистонда терактларга тайёргарлик кўраётган марказий осиёлик шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

МХҚ хабарига кўра, бу шахслар вақтинча яшаб турган жой тинтув қилинганида катта кучга эга қўлбола портловчи қурилмаларни тайёрлашда ишлатиладиган қисмлар ҳамда ўт очиш қуроллари ва ўқ-дорилар топилган.

Тергов талқинига кўра, қўлга олинган шахслар чет элларда юрган ИШИД жангарилари раҳбарларининг топшириғи ва раҳбарлиги остида иш кўрган. Улар Олмаотанинг одамлар гавжум жойларида портловчи қурилмаларни ишга тушириш, ўт очиш қуролларини қўллашни режалаштиришган. Тергов ҳаркатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг