Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар ирсий кўрликни ген терапияси билан даволашмоқчи

Олимлар ирсий кўрликни ген терапияси билан даволашмоқчи

Фото: «Ochkov.net»

«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари олимлари кўрликнинг ирсий шакли — Лебер амаврозидан қийналаётган одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун CRISPR дан фойдаланишни режалаштирмоқда, дейилади «Fastcompany» хабарида. Бу болаларда учрайдиган ирсий кўрликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бўлиб, ҳар 100 мингта ҳолатдан тахминан иккита-учтасида келиб чиқади.

Бу дарддан азият чекаётган одамларга ген етишмайди: ушбу ген ёруғликни мия учун сигналларга айлантиради ва кўзларнинг кўришига имкон яратади. Мазкур генни CRISPR ёрдамида қўшиш касалликни даволашига умид қилинмоқда.

Ген терапияси шарофати билан ўринбосар генни кўз тўр парда ҳужайрасига киритиш хасталикни даволайди. CRISPR янги генетик материални кўзларга етказиб, тадқиқотчиларга одам танасида эркин операция ўтказиш имконини беради.

«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари мазкур технологияни АҚШ ҳудудида жойлашган 18 та шифохонада 2019 йилнинг кузидан бошлаб синовдан ўтказишади. Тадқиқотга 3 ёшдан 50 ёшга бўлган одамлар жалб этилади.

Аввалроқ Корея фундаментал фанлар институти ген муҳандислиги маркази олимлари CRISPR-Cas9 технологиясидан кўз тўр пардасини ўраб турувчи тўқималар «генетик жарроҳлиги»ни қўллашганини маълум қилишганди. Операция кексаликка оид кўрликни даволашда қўл келиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг