Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиётда бурилиш! 40 йил кўрмаган беморнинг кўриш қобилияти тикланди (видео)

Тиббиётда бурилиш! 40 йил кўрмаган беморнинг кўриш қобилияти тикланди (видео)

Фото: «Nature»

Тўлиқ кўрликка чалинган инсоннинг кўриш қобилияти тиббиёт тарихида биринчи марта тикланди. Бу ҳақда «Nature» журнали хабар берди.

Тадқиқот АҚШда ўтказилган: ген муҳандислигидан фойдаланиб, беморнинг кўз тўр пардаси ганглиоз ҳужайраларини тўғриланган. Натижада ҳужайраларга нур сезувчанлиги қайтган.

Мақолада ёзилишича, 58 ёшли эркак 18 ёшида кўриш қобилиятини буткул йўқотган эди. Бунга нурни акс эттирувчи ҳужайралар бузилишига олиб келган пигментли ретинит сабабчи бўлганди.

Синовларнинг еттинчи ойида дастлабки натижалар кўзга ташланди: бемор махсус кўзойнакда ноутбук, кичик қутилар, стаканлар, пиёдалар йўлаги ва бошқа нарсаларни кўриш бахтига муяссар бўлган.

Тадқиқот муаллифларига кўра, беморнинг мияси «янги тилни ўрганиб олган» ва ташқи дунёдан кўз тўр пардасига келувчи ноодатий сигналларни фарқлай бошлаган. Буни электроэнцефалограмма ҳам тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг