Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар инфарктнинг янги сабабини аниқлашди

Олимлар инфарктнинг янги сабабини аниқлашди

Фото: «Sacitaslan.com»

Йель университети, Гельмгольц номли марказ ва Аугсбург университет клиникаси олимларининг аниқлашича, ифлос ҳавода учрайдиган ультрамайда зарралар (100 нанометр) миокард инфарктини келтириб чиқариши мумкин. Шаҳарларда уларнинг асосий манбаи автомобиль гази ҳисобланади. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида маълум қилинган.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, бундай зарраларнинг организмга дастлабки бир неча соат таъсири давомида қонга осон сўрилиб, юрак билан боғлиқ катта муаммоларга сабаб бўлади.

«Тадқиқот узоқ вақтдан бери ўйлаб келаётган фикрни тасдиқлади: ифлос ҳаводаги майда зарралар жиддий юрак касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бунда, айниқса, дастлабки бир неча соат жуда муҳим», — дейди тадқиқотнинг биринчи муаллифи, Йель университети доценти Каи Чен.

Унинг таъкидлашича, ультрамайда зарралар даражасининг ошиши жамоат соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан хавотирлидир.

Тадқиқотда 2005 — 2015 йиллар давомида инфарктни бошидан ўтказган қарийб олти минг киши иштирок этди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг