Олимлар Антарктидада топилган «копток»нинг сирини фош этишди
Халқаро олимлар гуруҳи 2011 йил Антарктида топилган копток шаклидаги сирли қазилма миллион йиллар муқаддам баҳайбат денгиз жониворлари қўйган тухум эканлигини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг хулосаси «Nature» журналида чоп этилган.
Қадимий қазилмани микроскоп ёрдамида ўрганиб чиққач, мутахассислар мембрананинг бир неча қаватини кўздан кечиришган. Бу эса юмшоқ қобиқли тухум эканлигини тасдиқлайди. Олимлар, шунингдек, қазилманинг ёши тахминан 66 миллион йил эканлигини айтишмоқда.
Тухум ичи бўш бўлганлигидан тадқиқотчилар ичида қандай мавжудот дунёга келганини аниқлаш учун тухумларининг ҳажми бир хил бўлган 259 хил судралиб юрувчининг танасини таққослаб кўришга тўғри келди. Кейин улар катталиги бир хил бўлган қирилиб кетган жониворлар каталогини ўрганишди. Шундан сўнг топилган тухум қадимги денгиз жонивори — мозазавр томонидан қўйилган деган хулосага келишди.
Таъкидланишича, бу Антарктидада қазиб олинган биринчи тухум ҳисобланади. Топилманинг муҳимлиги шундаки, бу мозозавр каби мавжудотлар тухум қўйишмаган деган фикрни шубҳа остида қолдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter