Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўлим водийси»га борган сайёҳ учинчи даражали куйиш жароҳати олди

«Ўлим водийси»га борган сайёҳ учинчи даражали куйиш жароҳати олди

«Ўлим водийси» миллий боғи.

Фото: Facebook

«Ўлим водийси»га борган белгиялик сайёҳ Лас-Вегасдаги шифохонага шошилинч ётқизилди. У водийнинг қум барханларида шиппакда юрган пайти учинчи даражали куйиш жароҳати олган, дейилади миллий боғ вакиллари берган хабарда.

Учинчи даражали куйишда терининг барча қатламлари емирилиб, суяклар, мушаклар ва пайларга ҳам зарар етиши мумкин.

АҚШнинг Калифорния штати шарқидаги «Ўлим водийси» — Ер юзидаги энг иссиқ жойлардан, бу йилги ёзда ҳаво ҳарорати 50 даражадан юқори бўлмоқда, қум эса янада кўпроқ қизийди. 2021 йил ёзида бу ерда ҳаво ҳарорати 53°C дан ошганди, мутлақ рекорд эса 1913 йилда ўрнатилган — 56,7 даража!

Номига мос — ўта хавфли жой, шунга қарамасдан, бу ердан саргузаштталаб сайёҳларнинг қадами узилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг