Ўлим жазоси бекор қилинган мамлакатлар сони биттага кўпайди
Африкада жойлашган Сьерра-Леоне республикасида мамлакатнинг Миллий мажлиси томонидан қабул қилинган ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бу ҳақда «Le Monde» хабар берди.
«Amnesty International» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига кўра, 2020 йил охирига келиб, жаҳонда ўлим жазоси бекор қилинган мамлакатлар сони 144 тага етганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter