Одесса маркази Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилди
Россиянинг қаршилигига қарамасдан, ЮНЕСКО Украинанинг Одесса шаҳри марказини Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишга муваффақ бўлди.
Одесса шаҳри маркази Бутунжаҳон меросига айланишини ёқлаб ЮНЕСКОнинг олти аъзоси овоз берди. Қарши — 1 та (Россия), бетарафлар — 14 та.
France Presse агентлиги ёзишича, Россия масалани овозга қўйдирмаслик учун бир неча марта уринган.
🔴 BREAKING!
— UNESCO 🏛️ #Education #Sciences #Culture 🇺🇳 (@UNESCO) January 25, 2023
Just inscribed on the @UNESCO #WorldHeritage List & World Heritage in Danger List: Historic Center of the Port City of Odesa - #Ukraine🇺🇦 pic.twitter.com/2e9NUbed0E
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter