Одесса қирғоқлари яқинида портлаган эстон кемаси чўкиб кетди
Бугун, 3 март куни Одесса қирғоқлари яқинида Эстониянинг «Helt» юк кемаси портлаб чўкиб кетди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.
Кема «Vista Shipping Agency» компаниясига қарашли эди. Компания вакили кема порт яқинида минага дуч келиб портлаган деган тахминни илгари сурди. Украина ОАВ эса кема Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини қайд этди.
Кема экипажининг икки нафар аъзоси омон қолган, тўрт нафари бедарак йўқолган.
Ҳалокат Одесса соҳилларидан 16 денгиз мили (30 километр атрофида) олисда юз берган.
Кема бўйича қутқариш амалиёти бошлангани ёки йўқлиги ҳақида ахборот берилмаган.
«Helt» — 1985 йилда қурилган қуруқ юк ташувчи кема, 2000 тонна сув сиғимига эга бўлиб, Панама байроғи остида сузиб юрган.
Аввалроқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмини кемалар сузиши учун ёпганини эълон қилганди.
2 март куни Ольвия портида турган Бангладешнинг «Banglar Samriddhi» (флаг Бангладеш) кемаси ракета зарбасига учрагаб, ёнғин чиққан, экипажнинг бир аъзоси ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter