Нью-Йоркда аёл пичоқ билан боғчага ҳужум қилди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Куинс туманидаги боғчага бир аёл пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида 5 киши, шу жумладан, 3 бола жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 4:00 да содир бўлган.
Айни пайтда жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Фақат бир боланинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, 52 ёшли аёл ҳужум уюштирган. У ҳозир қўлга олинган.
Суриштирув бошлаб юборилган
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.
Аввалроқ АҚШнинг Мэриленд штатида ҳам 26 ёшли аёл қуролли ҳужум уюштиргани ҳақда хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter