Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерда ҳарбийлар президент ҳокимиятдан ағдарилганини эълон қилди.

Нигерда ҳарбийлар президент ҳокимиятдан ағдарилганини эълон қилди.

Нигер ҳарбийлари президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилгани ва давлат чегаралари ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Ҳарбийлар миллий телевидение орқали сўзга чиқиб, мамлакат президенти Муҳаммад Базум мамлакат президентлигидан ағдарилгани ва давлат тўнтаришини эълон қилишди. Улар пойтахт Ниамейдаги президент саройини тўсиб қўйишди.

Бундан ташқари, мамлакат чегаралари ёпилди ва умуммиллий комендантлик соати эълон қилинган, республиканинг барча муассасалари фаолияти тўхтатилган.

Ахборот агентликларининг маълум қилишича, Бенин президенти Патрис Талон низолашаётган томонларни муросага келтириш мақсадида Нигерга жўнаб кетган.

Маълумот ўринда, Муҳаммад Базум 2021 йилда президентликка сайланган эди. Бунга қадар у Нигер ички ишлар вазири ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган.

Нигер Франциянинг собиқ мустамлакаси. Бу мамлакат жуда катта табиий бойликлар захирасига эга. Жумладан, жаҳондаги уран захирасининг 7 фоизи Нигерда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг