Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигер кўчаларидан бирига Путин номи берилади

Нигер кўчаларидан бирига Путин номи берилади

Фото: РИА Новости

Нигер йирик шаҳарларидан бирида кўчага Путин номини беришмоқчи. ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда пойтахт Ниамей ва Зиндер шаҳарлари мэрлари Бубакар Сумана Гаранке ва Маман Иссуфу баёнот беришган.

Бундан ташқари, Россия-Нигер дўстлик боғини барпо этиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

«Россия қийин дамларда бизга кўмакка келди», — деди Иссуфу.

Маълумот учун: 2023 йилда Нигерда давлат тўнтариши оқибатида президент Муҳаммад Базум ағдарилиб, ўрнини унинг гвардияси раҳбари Абдураҳмон Чиани эгаллади. Бу воқеа Нигернинг собиқ мустамлакачиси Франциянинг норозилиги ва қаршилигига сабаб бўлди.

Шундан сўнг Нигернинг янги ҳукумати Россиядан ҳарбий-техник кўмак сўраган. 2024 йилнинг апрелидан бошлаб Россия Нигерни қурол-аслаҳа билан таъминлашни бошлаган.

Ағдарилган президент Муҳаммад Базум ҳамон исёнчилар қўлида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг