Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Байден аввалроқ Си Цзиньпинга эмас, Путинга қўнғироқ қилди?

Нега Байден аввалроқ Си Цзиньпинга эмас, Путинга қўнғироқ қилди?

Фото: «Flickr»

АҚШнинг янги президенти Жозеф Байден 26 январь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилди. Ҳолбуки, Байден АҚШга иттифоқдош асосий давлатлар раҳбарларининг ҳаммаси билан ҳам телефонлашишга улгурмаганди.

Байден биринчи навбатда телефонлашмаганлар орасида «ҳисоблашмаса бўлмайдиган» ХХР раиси Си Цзиньпин билан ҳам бор. Хўш, нега Путин?

Оқ уй раҳбарининг матбуот котиби Жен (Женнифер) Псаки бу саволга ойдинлик киритди. У сўзининг бошидаёқ Россия АҚШнинг иттифоқчиси эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Аммо бу суҳбат тақозо этиларди, чунки... ДСНВ (стратегик ҳужум қуроллари бўйича келишув) муддати тугаётганди, мулоқотда у (Байден) ўзи ва маъмуриятида Россия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари борасида жиддий хавотир мавжудлигини аниқ-равшан тушунтирди», — деди Оқ уй матбуот котиби.

Псаки қўшимча қилишича, Байден АҚШ-Хитой муносабатларини ҳамкорлар ва иттифоқчилар билан қизғин муҳокама қилган. Бироқ Пекин билан боғланишга имконияти бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, январдаги мулоқотда Россия ва АҚШ етакчилари ДСНВ-3ни узайтиришга келишиб олишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг