Нефтга энг бой мамлакат бензин етишмовчилигидан қийналмоқда
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Эрон Венесуэлага бензин етказиб бераётганидан хавотирда. Бу ҳақда «Parstoday» ёзмоқда.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Теҳрон ва Каракас ўртасидаги ҳамкорликка хавотир билдириб, Николас Мадуро давлатига ёрдам кўрсатиш мақсадида Эроннинг Венесуэлага бензин етказиб бериши АҚШ ва минтақа мамлакатлари учун хавфлидир, дея муносабат билдирган.
Болтон ўтган кунларда «Твиттер»даги саҳифасида АҚШ босимларини айланиб ўтиш пайидаги Эрон Мадурога бензиндан ёрдам бериш учун Венесуэлага нефть танкерларини жўнатгани ҳақида ёзди.
АҚШ босимлари ва санкциялари туфайли ўзини ўзи бензин билан таъминлашда қийналаётган Венесуэлага ёрдам сифатида Эрон бешта нефть танкерини жўнатган. Эроннинг «Fortune» номи остидаги илк танкери Венесуэла сувларидаги махсус иқтисодий минтақага киргани айтилмоқда.
Аксарият манбаларга кўра, Венесуэла аниқланган нефть захиралари бўйича дунёда биринчи ўринда туради, яъни Эронникидан икки ҳисса кўп нефти бор (инфографика).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter