Нефт нархи тушди ва Россия рубли ҳам кескин қадрсизланди
Жаҳон бозорида нефт нархи кескин тушиб кетгандан сўнг Россия рубли ҳам қадрсизланди.
Айни вақтда Халқаро валюта бозорида 1 АҚШ доллари 72,04 рублга бахоланмоқда. Евро эса 82,1 рублга тенг бўлиб турибди.
Бугун, 9 март санасида Brent нефти қиймати 31,43 долларни ташкил этмоқда. Ушбу ҳолат Россия ОПЕК+дан чиқиб кетиши натижасида юзага келди.
Охирги марта Brent нефти 2004 йилда шундай қийматда сотилган эди. Эслатиб ўтамиз, 6 март санасида ОПЕК+ аъзолари шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эриша олмади.
Келишувни бекор қилиш ташаббуси Россия томонидан чиққан. Айни вақтдаги шартнома муддати 31 мартда якунига етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter