Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашишнинг янги босқичи бошланди

Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашишнинг янги босқичи бошланди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина томони билан 25 ёшгача бўлган ҳарбий асирларни алмашиш жараёни бошланганини эълон қилди. 

Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Украина Россияга 25 ёшгача бўлган россиялик ҳарбийларнинг биринчи гуруҳини топширган.

«Украина қуролли кучларининг шунга ўхшаш сондаги ҳарбий асирлари эвазига топширилди», – деди Россия Мудофаа вазирлиги.

Ўз навбатида, Украина президенти Владимир Зеленский ҳам бу алмашинувни тасдиқлади.

«Украиналиклар Россия асирлигидан уйларига қайтишмоқда. Айирбошлаш бугун бошланди ва яқин кунларда бир неча босқичда давом этади», – деб ёзди у Телеграм-каналида. 

Ҳар икки манба асирлар сонига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2 июн куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтган ва унда Москва ва Киев урушда ҳалок бўлган 6 минг аскарнинг жасадларини бир-бирларига топширишга келишиб олган эди. Томонлар, шунингдек, ҳарбий асирлар – оғир яраланган ҳарбий хизматчилар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган асирларнинг янги алмашинувини ўтказишга ҳам келишиб олган эдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг