Нефть нархи 2017 йилдан бери рекорд даражага чиқди
«Bloomberg» маълум қилишича, «Brent» ҳамда WTI маркали нефть нархлари ўсишида 2017 йил июлидаги рекорд ўрнатилди — «қора олтин» баҳоси еттинчи савдо кунида ҳам ўсишда давом этди.
Агентлик нефтнинг қимматлашувини АҚШда нефть захираларининг озайиши ҳамда ОПЕК мамлакатлари қазиб олиш ҳажмини камайтириши ҳақидаги хабарлар билан боғламоқда. Бундан ташқари, Дональд Трампнинг Хитой билан музокаралар муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги баёноти ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Айни пайтда шимолий денгиз «Brent» маркали нефтининг бир баррели Лондоннинг ICE биржасида 58 доллардан юқори, WTI эса Нью-Йорк биржасида 49 доллардан қимматга сотилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter