Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навальний ҳушига келди: энди ҳаммасини айтиб беради

Навальний ҳушига келди: энди ҳаммасини айтиб беради

Фото: «Ruftv.ru»

Алексей Навальний яна тилга кириши, эҳтимол, самолётда аҳволи ёмонлашган пайтда нима юз берганини эслаши мумкин, деб ёзади «Spiegel».

Нашрнинг маълум қилишича, блогернинг аҳволи кундан-кунга яхшиланмоқда. Яқин кунларда кўпроқ меҳмонларни қабул қила олиши кутилмоқда. Ҳозирча унинг ёнига фақат рафиқаси ва шифокорларни киритишяпти.

Аввалроқ «Spiegel» ўз манбасига таяниб, Берлин полицияси Навальнийни қўриқлаётган одамлар сонини кўпайтиргани тўғрисида хабар берганди. Фақат «РИА Новости» таҳририяти журнал бу маълумотларни қаердан олганини билмаслигини маълум қилди.

Матбуот котибининг реакцияси

Алексей Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш ўз навбатида «Spiegel»нинг ёзганлари бўрттириб юборилганини айтган.

«Мақолада ноаниқликлар кўп», — деб ёзганди у «Twitter»да, лекин тафсилотларига тўхталиб ўтирмаган.

Яқинда «Die Zeit» газетаси ёзишича, Бундесвер фармакология ва токсикология институти Навальний «Новичок» гуруҳига мансуб янги такомиллаштирилган модда билан заҳарланган бўлиши мумкин, деган хулосага келди. Нашрда таъкидланишича, бутун олам ушбу ҳужумгача мазкур модда ҳақида билмаган, бироқ у энг хавфли ва энг ҳалокатли ҳисобланади. Айтишларича, унинг қолдиқлари Навальнийнинг қўлида ва у ичган идиш бўғзида аниқланган.

Шунга қарамай, жанговар заҳарловчи модда ишлаб чиқувчилардан бири Леонид Ринк «РИА Новости»га бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб, газетада чоп этилган мақолани бўлмағур гап деб атади.

Навальнийнинг шифохонага тушиши

Навальний 20 август куни Томскдан Москвага учаётган самолётда аҳволи бирдан ёмонлашганидан сўнг Омскда шифохонага ётқизилди. Блогер ҳушидан кетди. Кейинчалик рафиқасининг илтимосига кўра уни Берлиндаги клиникага кўчиришди. Омск тез тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокори Александр Мураховскийнинг сўзларига кўра, германиялик шифокорлар омсклик тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдиришган, улар беморнинг ҳаёти сақлаб қолинганига шубҳа қилишмаган.

«Шарите» клиникаси шифокорлари Навальнийнинг заҳарланганини эълон қилишгандан сўнг Мураховский германиялик тиббиёт ходимларидан нимага асосланиб бундай хулосага келишганини сўради. Унинг таъкидлашича, бемор шифохонага тушганда шундай тахмин бўлган, бироқ тасдиқланмаган. Шифокорнинг айтишича, германиялик ҳамкасблари маълум қилган холинэстераза даражасининг пасайишига кўпгина омиллар сабаб бўлиши мумкин: препаратлар қабулидан эндоген омилларгача.

Ўтган ҳафта Германия ҳукумати россиялик «Новичок» моддасига ўхшаш жанговар модда билан заҳарланганини эълон қилди. 7 сентябрь куни уни комадан чиқаришиб, СЎВ аппаратидан узишди. Европа Иттифоқи Москвадан изоҳ талаб қилди, Россия тараф Берлиндан уларда мавжуд маълумотларни илтимос қилиб сўради.

Россия прокуратураси ва полицияси Навальний шифохонага ётқизилган кундан бошлаб текширув ишларини бошлаб юборишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг