Нацистлар нега айнан Аргентинага қочган?
Урушдан сўнг нацистлар жазоланган, бироқ уларнинг кўпчилиги жуфтакни ростлаб қолишга муваффақ бўлишган. Улар турли мамлакатларга бориб жойлашган. Айнан Аргентина Учинчи рейх малайлари учун «жаннат»га айланган. «Рамблер» нима учун нацистлар айнан бу мамлакатни танлагани ҳақида ҳикоя қилади.
Қалбаки ҳужжатлар
Албатта, гитлерчилар турли мамлакатларга тарқалиб кетишган, бироқ аксарияти Аргентинадан қўним топишган. У ерда уларни ўзгача меҳмондўстлик билан қарши олишган. Ўшанда мамлакат етакчиси Гитлернинг содиқ малайларидан бири эди. Шунингдек, уларга Қизил хоч кўнгиллилари ҳам ёрдам қўлини чўзишган. Улар немисларга Германиядан чиқиб кетиш учун қалбаки ҳужжат тайёрлашган. Баъзилари дастлаб Италияга, сўнг у ердан Аргентинага ўтиб кетишган. Тарихчилар фикрича, АҚШ билан Буюк британиянинг ўзи қалбаки ҳужжатларга кўра қарийб 8 минг нацистни янглишиб қабул қилган.
Аргентинага нима бўпти?
Лотин Америкасидаги бу мамлакат уруш давомида расман бетарафликни сақлаб қолган. Кейинчалик маълум бўлишича, у Германия билан дўстона муносабатда экан. Аргентина банклари немислар билан ҳамкорлик қилган, Берлинга эса қимматбаҳо металлар етказиб берилган, нацистларнинг сувости кемалари эса ушбу мамлакат қирғоқларида бемалол қолдирилган. Иккинчи Жаҳон Уруши бошлангунга қадар у ерда ярим миллион немис бўлган. Уларнинг аксарияти кескин қарашларни қўллаб-қувватлашган. Тарихчилар тахминича, нацистлар шу йўл билан ўзларига «хавфсизлик ёстиқчаси»ни яратишган: керак пайтда жуфтакни ростлаб қочиб қолиш учун.
60-90-йилларда кўп нацистлар ўзини ўзи фош қилиб қўйишган. Дастлаб разведка Аргентинада яшаётган Адольф Эйхман ҳақида бохабар бўлади. Исроиллик кўнгиллилар уни қўлга тушириб, мамлакатдан олиб чиқишади. Кейинчалик у олий жазога ҳукм этилади. 90-йилларда Эрих Прибке интервью беради. Айнан у Аргентинани нацистлар учун «жаннат» жой деб айтган. Эрихни Италияга қайтаришади, бироқ ҳукм ўқилмайди. У умрининг охиригача уй қамоғида яшаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter