Мьянмадаги тартибсизликларда 50 дан зиёд одам ҳалок бўлди
Мьянмада ҳукуматга қарши исёнчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 50 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Myanmar Now» янгиликлар портали хабар берди.
«Ҳарбий ҳукумат исёнда қатнашаётган одамларни ўз назорати остидаги ОАВлар орқали уларнинг бошига тасодифан ўқ келиб тегиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Шанба куни давомида тонгдан бери 50 дан зиёд одам ўлдирилган», — дейилади портал хабарида.
Хабарга кўра, хунрезликлар пойтахт Янгон ҳамда Баго, Мандалай шаҳарлари ва уларга туташ ҳудудларда содир этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter