Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 1,7 минг нафарга етди

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 1,7 минг нафарга етди

Фото: Euronews

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 1,7 минг нафарга етди. Хитойнинг «Синхуа» агентлиги хабарига кўра, 3,4 мингга яқин одам жароҳатланган, тахминан 300 киши бедарак йўқолган.

Таиланд метеорология департаменти баёнот беришича, 28 март, жума кунидан буён Мянмада 168 та афтершок (зилзила такрорланиши) қайд этилди. Ер ости силкинишлари магнитудаси 1,0 дан 7,0 баллгача, аксарият ҳолатларда 5,0 баллдан паст бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Мянмада 28 март санасида магнитудаси 7,7 га тенг бўлган зилзила содир бўлганди. Силкинишлар қўшни Таиланд ва Хитойда ҳам сезилган.

30 март санасига келиб, Таиланд пойтахти Бангкокда зилзила қурбонлари сони 17 нафарга етди. Жароҳатланганлар сони 32 нафар, 83 киши бедарак йўқолган.

Олимларнинг маълумотига кўра, Мянмадаги вайронкор зилзилага Сагайн синиғида тектоник плиталарнинг ҳаракатланиши сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг