Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳожирлар қабристони: бўғоздан ўтишга уринганлар ҳалокатга дучор бўлишди

Муҳожирлар қабристони: бўғоздан ўтишга уринганлар ҳалокатга дучор бўлишди

Фото: «Photos.rg.ru»

Британияга олиб борувчи хавфли йўл – 27 нафар муҳожир дамлама қайиқда Ла-Манш бўғозини кесиб ўтмоқчи бўлганида ҳалок бўлди. Одамлар Францияда бўла туриб, қўшни давлатга боришга уринишган. «МИР 24» маълумотларига кўра, у ергача сувда 33 километр масофа босишга тўғри келади.

Фожиа Кале шаҳри яқинида юз берган. Қайиқ бутунлай бўшаб қолган, одамлар музли сувда ҳалок бўлишган. Маълумки, қурбонлар орасида беш нафар аёл ва битта кичкина қиз ҳам бор. Икки киши қутқарилди, улар оғир гипотермия билан шифохонага тушди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Ла-Маншнинг мигрантлар қабристонига айланиши олдини олишга чақирди. Ҳар куни юзлаб одамлар Буюк Британияга бошпана излаб борадилар. Париж ва Лондон миграция инқирозида бир-бирини айбламоқда. Британиянинг хабар беришича, Франция ўз чегараларини ёмон назорат қилмоқда. Улар эса ўз навбатида Қиролликдаги меҳнат қонунчилиги яхши ишламаётганидан шикоят қилишган.

Жорий йилнинг ўн ойи давомида Буюк Британия қирғоқларига 23,5 минг ноқонуний муҳожир етиб келди. Бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг