Москвада 2 ўзбек ёнғинда ҳалок бўлди
Москва вилоятидаги кўп қаватли уйларнинг бирида чиққан ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.
Маълум бўлишича, хонадон эгаси Евгения Филатова олови ўчирилмаган тамаки билан ухлаб қолган ва натижада ёнғин чиққан. Уй эгаси оловдан қочиш учун 4-қаватдан ўзини ташлаган ва олган жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
2 нафар ўзбекистонлик эса ёнғиндан қочиш мақсадида лифтга чиққан ва қамалиб қолган. Ўша ерда тутундан димиқиб жон беришган. Уларнинг шахси аниқланган: 46 ёшли Илхан Маҳмудов ва 35 ёшли Элёр Абдуғапорович.
Айни пайтда уларнинг жасадини репатриация (ватанга қайтариш) қилиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter