Москва вилоятидаги «Синдика» бозори омборида катта ёнғин чиқди
Кеча тунда Москва вилоятининг Красногорск шаҳридаги «Синдика» бозори омборида йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Москва ҳалқа йўлининг 65-километрида жойлашган «Синдика» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар навбатчига жума куни соат 23:15 да келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга 27 та техника ва 87 киши жалб қилинган.
Воқеа шароити ва сабаблари ўрганилмоқда, бироқ қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter