Молдова Россияга қарши санкцияларнинг 80 фоизига қўшилди
Молдова Европа Иттифоқининг Россияга қарши кўплаб санкцияларига қўшилди. Бу ҳақда Молдова бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Михай Попшой RTVi телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Мен сизга қанча пакетлигини айтмайман, чунки бизнинг ҳисобимиз бироз бошқача. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Молдова санкцияларнинг тахминан 80 фоизига қўшилган», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Молдова қўшилган чекловларга шахсий чекловлар ҳам, иқтисодий чоралар ҳам киради.
Аввалроқ республика бош вазири Дориан Рисян Россияга ташриф буюрган Молдова сиёсатчилари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган эди. Март ойида мамлакатга Гагауз мухторияти раҳбари Эвгения Гуцул келди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Молдовага борган Татаристон раҳбари Рустам Минниханов мамлакатга киритилмаганди.
Россия ва Молдова муносабатлари Майя Санду ҳокимиятга келганидан сўнг ёмонлаша бошлади. Россиянинг Украинага босқинидан сўнг, дипломатик алоқалар деярли фалаж ҳолатга келиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter