Meta Доналд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтини блокдан чиқарди
Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтини блокдан чиқарди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сиёсатчининг вакиллари Meta’га собиқ президентнинг Facebook’даги аккаунтини тиклашни сўраб хат йўллаган. Meta корпорацияси икки йиллик блокировкадан сўнг АҚШнинг собиқ президенти саҳифасини тиклаган.
Январь ойида Meta компаниясининг глобал масалалар бўйича президенти Ник Клегг сиёсатчининг Facebook ва Instagram’даги аккаунтларини тиклаш режасини эълон қилган эди. Унинг тушунтиришича, блокировка Трампнинг 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашиш режалари туфайли бекор қилинади.
2022 йилнинг ноябрида Трамп ижтимоий тармоқдаги сўровдан сўнг Twitter аккаунтини қайтариб олган эди. Ўшанда 51,8 фоиз фойдаланувчилар унинг аккаунтини тиклаш тарафдори бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter