Мария Захарова «YouTube»га пўписа қилди: «ўзингга ҳукм ўқидинг»
YouTube видеохостинги Россия давлат думаси фаолиятини ёритувчи «Дума ТВ» аккаунтини блоклади.
«Дума ТВ» каналида депутатларнинг мулоҳазалари, Давлат думаси мажлислари эшиттиришлари ва муаллифлик дастурлари эълон қилинган. Каналнинг 145 000 обуначиси бўлган ва жами 100 миллиондан ортиқ видеоси томоша қилинган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг телеграм-каналида YouTubeнинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирар экан, Россияда видеохостингни блоклашга тайёргарлик кўришга чақирди. «Афтидан, YouTube ўзига-ўзи ҳукм ўқиди. Контентни юклаб олинг ва рус платформаларига ўтказинг. Тезроқ», – деб ёзган Захарова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскомнадзор Instagram ва Facebookни блоклаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter