Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марин Ле Пен иккинчи тур арафасида жиддий зарбага учради

Марин Ле Пен иккинчи тур арафасида жиддий зарбага учради

Фото: «Getty Images»

Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен ва унинг тарафдорлари Европа парламенти (ЕП)дан олинган маблағларни ўзлаштиришда гумон қилиняпти. Иш прокуратура томонидан текширувга олинган, дейилади DW хабарида.

Европа парламенти энди ана шу етказилган 617 минг евро зарарни ундириб олмоқчи — Европа суиистеъмолчилик ва фирибгарликка қарши кураш идорасига мурожаат қилди: маблағларни ундиришга яқин ҳафталарда киришилади, дейилади AFP хабарида.

Париж прокуратурасига март ойида келиб тушган ҳисоботга кўра, Ле Пен ва унинг жамоаси мандатларига мувофиқ сиёсий гуруҳларга тақдим этиладиган пуллардан шахсий мақсадларда фойдаланишган. Бундан ташқари, сиёсатчи 2004–2017 йилларда ЕП ғазнасидан 137 минг еврони ўзлаштирганликда гумондор. Mediapart портали маълумотларига кўра, 2014 йили Ле Пеннинг «Миллий бирдамлик» партияси Лионда конгресс ўтказиш учун мерч (ручка, блокнот, сумка ва бошқалар) сотиб олишга ЕП ғазнасидан 23 минг евродан ортиқ харж қилган.

Ле Пенга қарши компромат 24 апрелга белгиланган президентлик сайловининг иккинчи тури арафасида қалқиб чиққани қизиқ. Шундоқ ҳам иккинчи турда Марин Ле Пен (биринчи турдан сўнг 23,15 фоиз овоз олган) ва амалдаги президент Эммануэл Макрон (27,84 фоиз) ўртасида Франциядаги энг катта лавозим учун кураш анча қайноқ кечиши кутилаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг