Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МАГАТЭ Чернобил АЭС босиб олинганидан қаттиқ ташвишда

МАГАТЭ Чернобил АЭС босиб олинганидан қаттиқ ташвишда

Чернобил АЭС.

Фото: «УНИАН»

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) Украинадаги воқеаларни жиддий хавотир билан кузатаётганини маълум қилди.

Ташкилот Украинадаги ядровий объектларни хавф остига қўювчи хатти-ҳаракатлардан максимал даражада тийилишга чақирди.

«Бош директор МАГАТЭга аъзо мамлакатлар 2009 йилда Бош анжуманда қабул қилган қарорга кўра, “тинчлик мақсадларидаги ядровий объектларга ҳужум қилиш ва уларга хатар туғдириш БМТ низомларини, халқаро ҳуқуқни ва Агентликнинг низомини бузиш ҳисобланишини” таъкидлайди», — дейилади агентлик хабарида.

«УНИАН» хабар беришича, 24 февраль куни Беларусь ҳудудидан Чернобил АЭС зонасига Россия ҳужум уюштирган. Хавфли радиоактив чиқиндилар омборини қўриқлаётган украин миллий гвардиячилари босқинчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатган. Ядровий чиқиндилар омбори бузилиши хавфи пайдо бўлган. Ушбу омборга шикаст етган тақдирда радиоактив чанг Украина, Беларусь ва ЕИ мамлакатлари ҳудудига тарқалиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг