Лукашенко Зеленский билан муносабатлари қандай эканини айтди
Беларус президенти Aлександр Лукашенко украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан алоқалари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, ҳозирда у Украина президенти билан алоқа қилишнинг фақат битта имкониятига эга.
«Кичик ўғлимда (Николай Лукашенко) Зеленскийнинг телефони бор, Киев билан бошқа каналлар йўқ. Биз у билан муносабатларни давом эттирмаяпмиз», деб тушунтирди Лукашенко ОAВ вакиллари билан учрашувда.
Шунингдек, у Зеленский билан муносабатларнинг бундай эканига Беларус айбдор эмаслигини иддао қилган.
2022 йил феврал ойи охирида Россия ҳужуми бошланиши билан Украина ва Беларус ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашди. Хусусан, расмий Киев Беларус томонини Украина ҳудудига ҳужумлар тайёрлашда айблади.
Аммо Минск томони айбловларни рад этиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter