Лукашенко нега ишга велосипедда бормаслигини айтди
«РИА Новости» хабар беришича, Лукашенко ўқув йилининг биринчи куни Минскдаги янги қурилган мактаблардан бирига ташриф буюриб, юқори синф ўқувчиларига дарс берган ва «фикр алмашиш» учун бир нечта ўқувчини доскага чиқарган. Нутқ асосан мактабда таълим олиш, келгусида касб танлаш, спорт билан шуғулланиш, экология масалалари ҳақида давом этган. Лукашенко, жумладан, электр транспорт ишқибози эканлигини тан олган. «ОНТ» телеканали унинг суҳбатидан лавҳа олиб кўрсатган.
«Ҳамиша электр мотоцикл ёки велосипедга ўтириб, ишга бориш жалб қилиб келган. Лекин ҳаммасини Зеленский чиппакка чиқарди. Украина президенти Володя Зеленский, сайланганда шундай деганди: «Мен велосипедда қатнайман (ишга – таҳр.)», — дейди Лукашенко.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу мақсадидан қайтишига тўғри келган, чунки у бу иккала президент орасида параллель амалга оширилишини истамаган.
«Бироқ бу (велосипед ва электр мотоциклда қатнаш — таҳр.) ёқимли машғулот», — деб қўшиб қўйди Лукашенко.
Сайловолди пойгаси чоғида Зеленский мабодо сайланса, ишга велосипедда қатнашга ваъда берганди. «Халқ хизматчиси» сериалида Зеленский персонажи, шунингдек, ишга велосипедда қатнайди. Августнинг охирида Украина президенти унга ишга велосипедда қатнашига рухсат бермаётганини, чунки бу «хавфсиз» эмаслигини айтганди. Сал аввал Зеленский сайловолди ваъдасининг устидан чиқмаганлигини, чунки унинг икки-учта автомобилдан иборат кортежи йўлда ҳеч кимга халақит қилмаслигини ҳам қўшиб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter