Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқди

Лиз Трасс Буюк Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиққанини маълум қилди.

Трасснинг мамлакат бош вазири сифатидаги «ҳукмрон»лиги Британия тарихидаги энг қисқаси бўлиши мумкин. У ўз лавозимида 45 кун қолди.

У, шунингдек, янги бош вазир сайланмагунча лавозимда қолишини айтган.

Мавзуга оид: Ким узоқроққа боради — бош вазирми ё салат?

Бунгача антирекорд 1827 йилда ҳукмронлигининг 119-кунида вафот этган Жорж Каннингга тегишли эди.

Трасснинг айтишича, келаси ҳафта консерваторлар партиясининг, шу билан бирга мамлакатнинг янги раҳбари сайлови бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг