Ливанда 25 апрель мотам куни деб эълон қилинди
Ливан Республикаси бош вазири Нажиб Микати душанба, 25 апрелни мамлакатда миллий мотам куни, деб эълон қилди.
Ливаннинг Триполи шаҳри порти жанубида (Байрутдан 90 км) суриялик қочоқлар ортилган кема ҳалокатга учраганди. Мамлакат армияси вакили хабарига кўра, тўққиз кишининг (бир нафари бола) жасади топилган. 48 киши қутқарилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Кемада жами қанча қочоқ бўлгани ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Триполи порти директори Аҳмад Тамернинг айтишича, кема 300 метр чуқурликка ғарқ бўлган. Маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган кема 30 кишилик катер бўлган, икки баравар кўп юк тушиши оқибатида чўкиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter