Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ленин билан селфи» ўқувчига қимматга тушди

«Ленин билан селфи» ўқувчига қимматга тушди

Россиянинг Удмуртия Республикаси, Воткинск шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси селфи учун Ленин ҳайкали устига чиқди, бу эса пойдеворнинг қулашига олиб келди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.

«Бола ҳайкал устига чиққанида, монументнинг тепа қисми бола билан бирга қулаб тушган», — дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, бола ҳозирда шифохонада. Мактаб директорининг айтишича, бола ота-онасидан у билан гаплашишни сўраган.

Юқори қисми қулаган Ленин ҳайкали тез орада демонтаж қилиниши хабар берилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг