Лавров Зеленскийнинг «тинчлик формуласи» асосидаги музокараларни рад этди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украина билан президент Владимир Зеленский таклиф қилган «тинчлик формуласи» асосида музокаралар олиб бормаслигини айтди.
Лавровнинг таъкидлашича, Украина Ғарб ёрдамида рус қўшинларини олиб чиқиб кетишга эришмоқчи.
«Шубҳасиз, Киев мулоқотга тайёр эмас. Зеленский ҳар хил ғоялар ва «тинчлик формулаларини» илгари сурар экан, Ғарб ёрдами билан қўшинларимизни Россия ҳудудидан Донбасс, Қрим, Запороже ва Херсон вилоятидан олиб чиқиб кетилиши, товон тўланиши, Россия халқаро трибуналларга иқрорлик билан қатнашиши ва ҳ.к ҳақидаги иллюзияларни қадрлайди. Албатта, бундай шароитда биз ҳеч ким билан гаплашмаймиз», – дейди Лавров.
Лавров Москва бундай шартлар асосида музокаралар олиб бориш ниятида эмаслигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, махсус операция бошланганидан сўнг музокараларнинг бир неча раундлари бўлиб ўтган. Бу муроса келишувларини топиш имкониятини кўрсатган. Бироқ, кейинроқ Украина раҳбари ўз позициясини ўзгартирган.
Шунингдек, у украиналик сиёсатчиларнинг аксарияти русофоб эканлигини, улар музокара олиб боришга қодир эмаслигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter