Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия «навбатдаги босқич»да кучни қаерга қаратади?

Россия «навбатдаги босқич»да кучни қаерга қаратади?

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 19 апрель куни «India Today» телеканалига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинадаги урушнинг навбатдаги босқичига тўхталди.

«Бу операция давом этади, махсус операциянинг навбатдаги босқичи ҳозир бошланмоқда. Назаримда, ҳозир махсус операция давридаги энг муҳим палла», — деди РФ ТИВ раҳбари.

Россия ташқи сиёсий идораси раҳбари «махсус операция» Донецк ва Луганскни «тўлиқ озод этиш»га қаратилганини айтди.

Украина президенти Владимир Зеленский ўз видеомурожаатида Донбасс ҳудудида шиддатли жанглар бошланаётганини маълум қилганди.

Куни кеча Луганск вилояти раҳбари аҳолидан ҳудудни тезда тарк этишни сўраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг