Кремл Путинга суиқасд уюштирилгани тўғрисида баёнот берди
Украина томони Россия президенти қароргоҳига зарба беришга уринишда айбланмоқда. Кремл бу бўйича расмий хабар билан чиқди.
Унда айтилишича, иккита учувчи мослама Кремлга қаратилган, лекин улар ҳарбийлар томонидан зарарсизлантирилди. Қурилмалар Кремл ҳудудига қулаб тушди, уларнинг қулаши ва осколкаларнинг сочилиб кетиши натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Кремлнинг таъкидлашича, Россия президент қароргоҳига зарба беришга уринишларга қачон ва қаерда жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Кремл бу уринишни президент Владимир Путинга суиқасд қилиш учун режалаштирилган теракт сифатида баҳолади.
«Ушбу террорчилик ҳаракати натижасида Россия Федерацияси Президенти жабрланмади. Унинг иш жадвали ўзгармади, у одатдагидек давом этмоқда», — дейилади Кремл хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter